Линклар

Ироқдан келган хабарларга кўра, кеча кечқурун полиция колоннасига пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида, камида 6 полициячи ҳалок бўлган ва 20га яқини бедарак йўқолган.


Полицияга кўра, Тажи шаҳарчаси яқинидаги ҳужумда 10 нафар зобит яраланган.
Яна бир хабарга кўра, кеча Басра шаҳарчасидаги қурилиши ширкатининг 11 ходими ўғиирлаб кетилиб, ўлдирилган.
Мосулда эса, полиция маҳкамаси олдида ҳудкуш шахс содир этган портлаш оқибатида, камида етти киши яраланган.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари мазҳаблараро зўравонликларни бостириш мақсадида Бағдод шаҳридаги Америка ва Ироқ ҳарбийларидан иборат патрул сони 12 мингдан 20 мингга кўпайтирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG