Линклар

Оқ уйнинг маъулм қилишича, АҚШ президенти Жорж Бушнинг мудофаа вазири Дональд Рамсфелдга нисбатан ишончи сақланиб қолган.


Сўнгги пайтларда Американинг собиқ генераллари Рамсфельдни истеъфо беришга чақирмоқда.
Жорий ой давомида АҚШнинг олти собиқ генерали, жумладан Ироқда Рамсфелд қўмондонлигида хизмат қилган генералларнинг баъзилари, собиқ раҳбарларини истеъфога кетишга чақирди. Собиқ ҳарбийлар Рамсфелд Ироқдаги тартибсизлик ва қўмондонликдаги бошқа камчиликлар учун жавограликка тортилиши лозимлигини айтмоқда.
Оқ уй матбуот хизмати вакили Скот МакЛелан пайшанба куни берган баёнотида президент Бушнинг Рамсфелд ўз ишини яхши бажараётганига ишонишини айтди.
“Президент вазир Рамсфелд мамлакатимиз тарихидаги оғир даврда ўз ишини яхши бажараётганига ишонади. У Мудофаа вазирлгига икки уруш даврида раҳбарлик қилди. Бу урушлар натижаси ўлароқ, Афғонистонда 25 миллион халқ ва Ироқда 25 миллион халқ озод бўлди”, - деди Оқ уй вакили.
АҚШ ҳарбий тизимида рўй бераётган ўзгаришлар баҳсу муноазараларга сабаб бўлиши табиий, деб қўшимча қилди МакЛелан.
XS
SM
MD
LG