Линклар

Бугун Теҳронда Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга бағишланган конференция ўз ишини бошлади.


Анжуман очилишида сўзга чиққан Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Хаменеий Фаластинни қўллаб-қувватлаш барча мусулмон давлатларнинг бурчи эканини айтди.
“Бугун бутун Ислом дунёси Фаластин масаласини, ўз муаммоси сифатида қабул қилмоғи лозим. Бу Ислом ҳамжамияти баҳт эшигини очгувчи сеҳрли калитдир”, - деди Хаменеий.
Анжуман қатнашчиларига мурожаат қилган Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот эса, Исроилнинг мавжудлиги Ислом дунёсига таҳдид солишини таъкидлади. Эрон раҳбари Исроилни “бир бўрон” йўқ қилиб ташлагувчи “чириган, қуруқ дараҳт”га қиёслади.
Конференцияда 20 мамлакат, жумладан, Сурия, Иордания, Ливан ва Россиядан, 600га яқин делегат иштирок этмоқда.
Уч кун давом этадиган анжуманда Ҳамас, Ҳизбуллоҳ ва Ислом Жиҳоди гуруҳлари вакилларининг ҳам иштирок этаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG