Линклар

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод яна бир бор Теҳроннинг уранни бойитиш дастурини тўхтатиш ҳақидаги халқаро чақириқларни рад этди.


Аҳмадийнажод ўз мамлакатининг “таҳдид ва босимлар” остида чекинмаслигини таъкидлади.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ЭлБарадейнинг Теҳронга ташрифидан кейин Эрон атом энергияси вазири ўринбосари Муҳаммад Саидий Теҳроннинг ядровий дастури Ядровий қуролларни тарқатмаслик битимга зид эмаслигини таъкидлади. ЭлБарадей пайшанба кунги ташриф чоғида Эрон расмийлари билан учрашди. Теҳрон вакили Саидий ЭлБарадейнинг хулосалари “ҳолис ва мантиқий” бўлишига умид қилишини айтди.
Айни пайтда, Россия ташқи ишлар вазирлиги 18 апрел куни Эрон ядровий дастурига оид халқаро музокараларга мезбонлик қилишини билдирди. Шунингдек, бугун Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Эрон расмийлари билан мазкур масала бўйича учрашди.
XS
SM
MD
LG