Линклар

Бу яқин келажакда Эрон ўз ядро қурилини ясай олмайди - деб баëнот берди Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Юрий Балуевский.


Москвада¸журналистлар билан учрашув чоғида Балуевский расмий Теҳрон тасарруфида бўлган воситалардан ядро қуроли ясаш йўлида фойдаланиши эҳтимолини ҳам рад қилмади.
Бундан олдин Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод яна бир бор Теҳроннинг уранни бойитиш дастурини тўхтатиш ҳақидаги халқаро чақириқларни рад этган эди.
Аҳмадийнажод ўз мамлакатининг “таҳдид ва босимлар” остида чекинмаслигини таъкидлади.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ЭлБарадейнинг Теҳронга ташрифидан кейин Эрон атом энергияси вазири ўринбосари Муҳаммад Саидий Теҳроннинг ядровий дастури Ядровий қуролларни тарқатмаслик битимга зид эмаслигини таъкидлади. ЭлБарадей пайшанба кунги ташриф чоғида Эрон расмийлари билан учрашди. Теҳрон вакили Саидий ЭлБарадейнинг хулосалари “ҳолис ва мантиқий” бўлишига умид қилишини айтди.
Айни пайтда, Россия ташқи ишлар вазирлиги 18 апрел куни Эрон ядровий дастурига оид халқаро музокараларга мезбонлик қилишини билдирди. Шунингдек, бугун Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Эрон расмийлари билан мазкур масала бўйича учрашди.
XS
SM
MD
LG