Линклар

logo-print

Бағдод шарқида юз берган портлаш оқибатида 20 киши ўлди.


Маълумотларга кўра ичига мина тўлдирилган машина бирдан портлаган.
Айни пайтда Ироқ ҳарбийлари тушган машина ҳам минага йўлиқиб портлаган. Машина ичидаги уч ироқлик ҳарбий шу ондаëқ жон беришган.
Портлаш жангарилар ўчоғига яқин Ад Дура туманида юз берди.
Ироқнинг Фалужа шаҳрида бир киши ўлди ва яна икки киши жароҳат олди.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари мазҳаблараро зўравонликларни бостириш мақсадида Бағдод шаҳридаги Америка ва Ироқ ҳарбийларидан иборат патрул сони 12 мингдан 20 мингга кўпайтирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG