Линклар

logo-print

Ғазодаги Хон-Юнус шахри полициячилари ойликлари вақтида тўланишини талаб қилиб маъмурият биносини қисқа муддат ишғол қилишди.


Норозилик тадбири қатнашчилари ўтган сайловни бой берган "Фатҳ" ҳаракати тарафдорларидир.
Улар иқтидордаги Ҳамас гуруҳидан маошларни ўз вақтида тўланишини талаб қилишди.
Фаластин молиия вазири Умар Абдул Раззоқ полициячилар ҳаракатини маъқулламади ва давлат мулозимларига ойлик тўланмаëтганини ЕИ ва АҚШнинг мухториятга пул беришни тўхтатгани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG