Линклар

Хитой Президенти Ху Цзинтао Тайванда тинчликни сақлаб қолиш мақсадида тезроқ музокара ўтказишга чақирди.


“Иккала томон ҳам иложи борича тезроқ тенг ҳуқуқли шароитда музокараларни бошлаши ва иккала томоннинг манфаатларига оид масалаларни муҳокама этиши зарур”, - деди Ху Цзинтао.
Тайван миллий партияисининг собиқ раиси Лиен Чан билан Пекинда бўлиб ўтган учрашувда Хитой раҳбари Тайван мустақиллиги ғоясини илгари сураётганлар минитақа барқарорлигига таҳдид солаётганлигидан огоҳлантирди.
Хитой билан Тайван 1949 йилдаги фуқаролар уруришдан кейин ажралиб кетган. Лекин Пекин ўзини ўзи бошқарувчи Тайван оролини мамлакатнинг бир қисми ҳисоблаб, мустақиллик томон ҳаракатлар бўладиган тақдирда оролни куч билан қайтариб олиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG