Линклар

Афғонистон расмийларга кўра, мамлакат жанубида полиция маҳкамасига ҳужум уюштирилган ва содир бўлган жанг оқибатида 14 нафар толибон жанггарилари ўлдирилган.


Забул вилояти полиция бошлиғининг маълум қилишича, ҳужум кечаси уюштирилган.
Франс Пресс агентлигининг, Толибон ҳаракати матбуот котибига асосланиб хабар қилишича, жангда 14 эмас икки толибон жанггарииси ҳалок этилган ва тўққиз полициячи ўлдирилган. Айни пайтда полиция вакили, ўзлари томонидан талофатлар бўлмаганини таъкидламоқда.
Мазкур ҳужум жума куни қўшни Қандаҳор вилоятида рўй берган оғир жанглардан кейин бир кун ўтиб уюштирилди. Жума кунги тўқнашувлардан 41 толибон жанггариси ва олти полициячи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Рейтерс агентлигининг воқеа гувоҳларига таяниб хабар қилишича, жума кунги жангларда тинч аҳолидан тўрт киши ҳалок бўлган.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари коалици кучлари уч нафар толибон жанггарисини ўлдирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG