Линклар

logo-print

Михаил Ходорковскийнинг адвокати ўз мижозига камерадоши ҳужум қилиб жароҳатлаганини айтганидан кейин Сибирдаги жазони ўташ муассасаси маъмурияти воқеа юзасидан текширув бошлаганини маълум қилди.


Адвокат Юрий Шмидтга кўра, Читадаги қамоқхонада Ходорковскийга ҳужум қилган махбус унинг юзини пичоқ билан тилиб ташлаган.
Адвокатнинг таъкидлашича, воқеадан сўнг Ходорковскийнинг юзини тикишга тўғри келган.
Россия жазони ўташ бошқармаси раҳбари Юрий Калинин Ходорковскийга пичоқ билан ҳужум қилингани ҳақидаги хабарни инкор этди. “Дастлабки текширувда Ходорковский камерадоши билан гап тортишиб қолгани ва вужудга келган конфликт оқибатида унинг юзи бироз тирналгани аниқланган”, - деди Россия қамоқхоналари бошлиғи.
Ходорковский солиқдан бўйин товлаганлик ва қаллобликда айбланиб, саккиз йилга кесилган эди. Бироқ кузатувчилар бу ишни Ходорковскийнинг сиёсий фаолияти билан боғлиқлигиниа таъкидлашган.
XS
SM
MD
LG