Линклар

Америка сенатори Теҳрон билан тўғридан-тўғри музокара ўтказишга чақирди.


Республикачилар етакчиларидан бири сенатор Ричард Лугар, Буш маъмуриятидан фарқли ўлароқ, Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги музокаралар фойдали бўлиши мумкин, деб ҳисоблашини айтди.
Сенатор Лугар, Эронга нисбатан санкциялар қўллашдан олдин, бўҳронни дипломатик йўллар билан ҳал этишга уриниб кўрмоқ лозимлигини таъкидлади.
Буш маъурияти Теҳрон билан музокара қилиш ғоясини инкор этиб келмоқда.
Айни пайтда, Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттаққий Ироқда давом этаётган зўравонликлар шароитида Қўшма Штатлар Теҳрон билан ядровий масалада тортишиши ноўрин, деб баёнот берди. АҚШ Ироқни босиб олганига уч йил бўлди ва минтақада яна битта бўҳронни яратиб олишга қурби етмайди, деб қўшимча қилди, Муттақий.
Хитой ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Цуйи Тианкайи Эрон миллий олий кенгаши раҳбари Али Ларижоний билан Теҳроннинг ядровий дастури бўҳрони хусусида учрашди.
Хитой расмйиси Теҳрон ўз ҳаракатлари натижаси ўлароқ уранни бойитишга муваффақ бўлганини эълон қилиши муносабати билан Эронга келди.
XS
SM
MD
LG