Линклар

Ироқдан олинган сўнгги хабарларда айтилишича, Маҳмудия шахарчасидаги гавжум бозорлардан бирида худкуш шахс бошқарган машина портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган ва 25 киши жароҳатланган.


Яна бир хабарга кўра, Бақуба шаҳрида қуролланган кишилар автобусга қарата ўт очгани оқибатида беш киши ҳалок бўлган.
Бағдодда микроавтобусда рўй берган портлаш оқибатида эса, уч киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Воқеа гувоҳларидан бири гапиради.
“Одамлар автобусдан тушаётган пайтда портлаб кетди. Бир аёлнинг қаттиқ яраланганини кўрдим”, - дейди воқеа гувоҳи.
Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига кўра бугун Бағдодда ўтказилган амалиётда жанггариликда гумон қилинган беш киши ўлдирилган, яна беш нафари қўлга олинган.
Ал-Юсуфийя ҳудудида ўтказилган мазкур амалиёт пайтидиа рўй берган отишма ўртасига тушиб қолган аёл ҳалок бўлган. Яна уч аёл ва бир бола яралангани хабар қилинмоқда.
Ҳарбий амалиёт натижаси ўлароқ, қўлга олинган кишининг шахси аниқланмаган. Лекин АҚШ ҳарбйиларига кўра, ҳибсга олинган шахс портлашларни амалага оширган ҳорижий жанггариларга ёрдам берган.
Британия мдофаа вазирлигининг маълум қилишича, шанба куни Ироқ жанубида содир этилган портлашда Британиянинг бир аскари ҳалок бўлган ва уч нафари жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG