Линклар

logo-print

Тел-Авивда кучли портлаш юз берди.


Белига бомба боғлаган ҳудкуш¸ гавжум кўчадаги ресторанда ўзини портлатди.
Дастлабки маълумотларга кўра олти киши нобуд бўлган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилардан бири гапиради.
"Бизга эски автовокзалда юз берган портлаш ҳақида телефонда айтишди. Айнан шу жойда икки ой олдин ҳам портлаш бўлган эди".
Портлаш юзасидан маъсулиятни бирданига икки фаластин гуруҳи ўз зиммасига олди. Булар Ал Акса мазлумлари ва Исломий жиҳод гуруҳларидир.
Фаластин мухторияти раҳбари Махмуд Аббос портлашларни қоралади. Аббоснинг ëрдамчиси парламент депутати Саеб Эрекет гапиради.
"Фаластин Президенти Махмуд Аббос номидан биз бу тажовузларни қоралаймиз.
Тинч аҳолига қарши тажовузлар ҳоҳ фаластинлилар ҳоҳ исроиликлар тарафидан қилинган бўлсин у қораланишга маҳкум.
Бундай холатлар фаластинликлар манфаатларига зид келади биз бутун фаластин ҳалқини 1994 йилда Қоҳирада қабул қилинган муроса келишувига риоя қилишга чақирамиз".
XS
SM
MD
LG