Линклар

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий¸ 16 апрел куни Теҳрондаги халқаро анжуман якунида Фаластин халқига 50 миллион доллар ëрдам берилишини маълум қилди.


"Фаластин халқига Эрон 50 миллиоон АҚШ доллари миқдорида кўмак берилажагини эълон қилиш шарафига муяссар бўлганимдан баҳтлиман".
Муттақига кўра бундай кўмак кўрсатиш Эрон учун фарз эди. Муттақий бу маблағнинг қачон ва қай тарзда Мухторият ҳазинасига тушиши борасидаги тафсилотларга тўхталмади.
АҚШ ҳамда ЕИнинг Фаластинга кўрсатаëтган молиявий кўмагини музлатгани ва Исроилнинг божхона тушумларидаги Фаластин улушини бермай қўйганидан сўнг мухторият бюджетида жиддий танглик вужудга келди.
АҚШ ва ЕИ Ҳамас радикал гуруҳи иқтидорга келгандан кейин мухториятга кўрсатилаëтган молиявий дотацияни тўхтатди.
Бундан бир кун олдин маошларини ола олмаган Фаластин полициячилари норозилик тадбири ўтказишган эди.
XS
SM
MD
LG