Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:43

Бойиса ҳам бир бало...


Наманганда бир-бирига яқин қариндош 6 киши устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Улар Жиноят кодексининг ўнга яқин моддаси, жумладан, президент шахсини камситиш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, диний оқимларга аъзоликда айбланмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи маълумот тарқатди.

Унда айтилишича, Отахоновлар оиласидан судланаётганларнинг энг каттаси 71 ёшда.

Судланувчиларнинг қариндоши Раънонинг сўзларига кўра, аввал укаси 14 йилга қамалган. Ҳозир акалари судланмоқда. Бу оиланинг 5 аъзоси эса қочиб юрибди.

Хўш, бу оила нимаси билан ҳуқуқ-тартибот органлари назарига тушган?

“Оиламиз донғи бутун Наманганга кетган. Акаларим тадбиркорлик билан шуғулланади. Битта акам 100 гектар ер олиб, “Ëқубҳожи” номли фирма очиб, фаолият юргизаётган эди. Ўзимизга тўқ оила эканимизни кўрган ҳуқуқ-тартибот ходимлари биздан пул талаб қила бошлади. Уларнинг талабини рад этганимиздан сўнг бизга нисбатан жиноят иши қўзғашди”, - деди Раъно.

Унинг билдиришича, ўз хоҳиши билан гувоҳ сифатида борган кишилар судга қўйилмаётир. Улар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан агар судда гувоҳлик берса, ваҳҳобийликда айбланиб, қамалиш билан қўрқитилмоқда.

Отахоновлар адвокати Рустам Қорабоев бу жиноят иши таъмагирлик мақсадида қўзғатилганини таъкидлади. Жиноят иш очилишининг ўзида кўплаб қонунлар бузилган. Ушбу судга жиноят ишига алоқаси бўлмаган ва ҳибсда сақланаётган маҳбуслар гувоҳ сифатида қатнашмоқда.

Отахоновлар иши юзасидан суд давом этмоқда. Кейинги суд мажлисларида яна юзга яқин киши гувоҳлик бериши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG