Линклар

logo-print

Сибирдаги Краснокаменск суди қамоқдаги собиқ нефть магнати Михаил Ходорковскийнинг вақтинчалик жазо изоляторига жойлаштирилишини ноқонуний, деб топди.


М.Ходорковский Адлия вазирлигига қарашли ҳужжатларни қамоқхонада сақлагани учун изоляторга жойлаштирилганди. Бу ишни ўрганган суд ушбу ҳужжатлар махфий ёки тақиқланган эмаслиги ҳақида хулосага келди.
Ўтган ҳафтада қамоқхонадаги маҳбуслардан бири Михаил Ходорковскийга пичоқ билан ҳужум қилган эди.
Қамалишидан аввал Шарқий Европадаги энг бой одам саналган Михаил Ходорковский Россияда эркинлаштириш ғоялари билан танилган.
XS
SM
MD
LG