Линклар

Исроил ҳукумати 17 апрель куни 9 кишининг ўлимига сабаб бўлган худкуш ҳужумига “Хамас” бошқаруви остидаги Фаластин ҳукумати жавобгар эканини билдирди ва мухторият паламентининг Қуддусда яшаётган уч аъзосини шаҳардан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди.


Эҳуд Олмерт бошчилигидаги Исроил ҳукумати ҳозирча мазкур ҳужумга жавобан кенг кўламли ҳарбий операция бошлашини билдиргани йўқ.
Тель-Авивда амалга оширилган ушбу ҳужум учун масъулиятни “Исломий жиҳод” гуруҳи ўз зиммасига олганди. “Хамас” эса ҳужумни “Исроил тажовузига қарши қилинган ҳаққоний жавоб” сифатида баҳолаганди.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса Европа Иттифоқи, АҚШ ва Россия сингари ушбу ҳужумни қоралади.
XS
SM
MD
LG