Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг ядровий қуролга эга бўлмаслиги учун барча имкониятлар кўриб чиқилишини айтди.


Шу билан бирга, у Эронни ядровий дастурлардан воз кечишга кўндириш учун дипломатик имкониятларга асосий эътибор қаратилишини билдирди.
Россия эса Эронга нисбатан санкциялар жорий этилишига қарши эканини яна бир бор такрорлади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Михаил Каминин Эрон ядровий дастурлари муаммоси дипломатик йўллар билан ҳал этилишига ишонишини гапирди.
“Биз аминмиз, на иқтисодий жазо чоралари, на куч ишлатиш халқаро жамоатчиликнинг Эроннинг ядровий дастурлари борасидаги хавотирларини юмшатишга қодир”, - деди М.Каминин.
18 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ва Германиянинг юқори мартабали дипломатлари учрашиб, Эрон атрофидаги инқирозли вазиятни ҳал этиш йўллари борасида фикр алмашди.
XS
SM
MD
LG