Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:14

Янгийўллик “ваҳҳобийлар” устидан ҳукм ўқилди


19 апрель куни Тошкент вилояти суди конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва ноқонуний диний ташкилотларга аъзоликда айбланаётган янгийўллик бир неча киши устидан ҳукм чиқарди.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиласи Андреа Бергнинг маълум қилишича, айбланувчи Мадалиевга икки йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Маъруфалиев, Жўраев, Холиқов, Абдухалилов ва Мирсаидов уч йил, Тўлаганов ва Қоржовов икки йил давомида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилиб, суд залидан озод қилинган. Ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинганларнинг назоратда туриши ва маошидан 20 фоизини давлат ҳисобига ўтказиши белгиланган.

Мазкур суд жараёни 10 март куни бошланган эди. Судланувчилар Жиноят кодексининг 244-2-моддаси, яъни ноқонуний ташкилотларга аъзоликда айбланаётганди. Давлат айбловчиси судланувчилардан бирига 6 йил, беш нафарига 2 йилдан қамоқ жазоси берилишини ва икки айбланувчига шартли жазо қўлланилишини сўраган эди.

Суд мажлисида сўзга чиққан прокурор уларни давлат тўнтариши қилишга уринганлик ҳамда ваҳҳобийлик оқимига қўшилганликда айблади.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти вакиласи Андреа Берг эса бу айбловларнинг ҳаммасини уйдирмалигини таъкидлади. Унинг айтишича, суд мажлисида судланувчилар тергов жараëнида қийноқларга солинганини айтган. Аммо суд бу даъволарни инобатга олмаган.
XS
SM
MD
LG