Линклар

Хабарларга кўра, Афғонистоннинг Хост вилоятида АҚШ ҳарбийлари тинч фуқаролар кетаётган автоуловга қарата ўт очиб, тўрт аёл ва янги туғилган гўдакка жароҳат етказган.


Бу нохуш воқеа душанба куни кечқурун содир бўлган.
Сешанба куни Хост вилоятида яна икки бола АҚШ ҳарбийлари томонидан яралангани маълум бўлди.
Иккала ҳолатда ҳам ҳарбийларнинг нима сабабдан тинч фуқароларга ўт очгани қоронғу қолмоқда. Аммо бу воқеалар президент Ҳомид Карзай АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларини жангариларга ҳужум қилинаётган вақтда тинч фуқаро орасида қурбонларга йўл қўймасликка чақирганидан сўнг содир бўлди.
XS
SM
MD
LG