Линклар

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик амалиётларини режалаштирган гуруҳ фош этилганини эълон қилди.


МХҚ вакили Сергей Миненковнинг маълум қилишича, бир неча давлат хавфсизлик хизматлари билан ўтказилган қўшма амалиёт натижасида террорчилик хуружларининг олди олинган. Апрель ойи бошида мамлакат жанубида ўтказилган аксилтеррор амалиёти натижасида 10 киши ҳибсга олинган.
Гуруҳ номини ошкор қилишдан бош тортган С.Миненков хориж давлатларида ўрнашиб олган гуруҳ раҳбарларининг буйруқ хатлари топилганини билдирди.
“Хориждаги терроризм идеологлари одамлар гавжум жойларга ҳамда муҳим инфратузилма тизимларига ҳужум қилишни тавсия этган”, - деди МХҚ расмийси.
С.Миненковнинг сўзларига кўра, Олмаота шаҳри ва вилоятида ўтказилган текширув ва тинтув давомида портловчи моддаларни тайёрлаш йўриқномалари ҳамда ҳужумлар режалаштирилган иншоотларнинг чизмалари топилган. Тинтувлар мобайнида ўқотар қуроллар, ўқ-дори ҳамда радикал диний ғояларни тарғиб этувчи китоблар, аудио ва видеотасмалар қўлга туширилган.
Ўтган ой сўнггида президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистон МХҚдан хавфсизликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG