Линклар

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев АҚШ Бишкек яқинидаги авиабаза учун тўлаётган ижара ҳақи миқдорини оширмаса, унинг қўшинлари мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлигини билдирди.


“Агар музокаралар жараёнини 2006 йил 1 июнга қадар тугата олмасак, бизда 2001 йил 4 декабрда имзоланган икки томонлама келишувни бекор қилиш имкони сақланиб қолади”, - деди президент.
Ўтган йил февраль ойида Қ.Бақиев АҚШ Бишкекдаги Ганси авиабазаси учун 200 миллион доллар тўлаши кераклигини, аммо шу пайтгача йилига атиги 2 миллион доллар тўлаётганини айтганди.
Америка Қирғизистондаги авиабазадан 2001 йил охиридан буён Афғонистондаги амалиётларини ўтказиш мақсадида фойдаланиб келади.
2005 йил июнь ойида таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти АҚШдан Марказий Осиёдаги ҳарбий иштироки муддатини белгилаб олишни талаб қилган эди.
Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон АҚШ қўшинларини ўз ҳудудидан чиқариб юборди.
XS
SM
MD
LG