Линклар

logo-print

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфрэд Новакнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тизимлари ҳунузгача қийноқлардан мунтазам фойдаланиши тўғрисидаги айбловларини инкор қилди.


Вазирликнинг ушбу муносабати М.Новакнинг 10 апрель куни “Озодлик” радиосига берган интервьюсига жавобан янгради.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Алишер Шариповнинг сўзларига кўра, М.Новак Ўзбекистон ҳақидаги миш-мишларга таяниб шундай хулосага келган.
БМТнинг қийноқлар масалалари бўйича аввалги махсус маърузачиси Тео ван Бовен 2002 йил декабрь ойида Ўзбекистонга келиб, вазиятни ўрганган ва бу ерда қийноқлар мунтазам қўлланилади, деган хулосага келган эди.
А.Шариповнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати шундан сўнг Тео ван Бовен берган 22 тавсиядан 20 тасини бажарган.
XS
SM
MD
LG