Линклар

Ироқ бош вазири Иброҳим Ал-Жаъфарий ўзининг мамлакат ҳукумати раҳбарлигига шиалар томонидан илгари сурилган номзод бўлиб қолишини билдирди.


У шиаларнинг парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Бирлашган Ироқ иттифоқи томонидан ҳали ҳам қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
Бош вазирни Ироқдаги мазҳаблараро зўравонликни тугатишга қодир эмасликда айблаётган сунний ва курд партияларининг эътирозларига жавобан шиа раҳбарлари ал-Жаъфарийнинг яна шу лавозимда бўлиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда ушбу мунозара сабабли мамлакатда миллий бирликни шакллантириш саъй-ҳаракатлари боши берк кўчага кириб қолган.
XS
SM
MD
LG