Линклар

Ҳукумат томонидан ўрнатилган комендантлик соатига қарамай, ўн минглаб одам Непал пойтахти Катманду атрофларида йиғилишмоқда.


Шаҳарнинг ўзида кўчаларни хавфсизлик кучлари назорат этмоқда. Уларга комендантлик соатини бузганларга ўт очиш буйруғи берилган. Мухолифат фаоллари шаҳар ғарбида ҳукумат томонидан ўрнатилган тўсиқларни ошиб ўтишганини айтишмоқда. Бактапур шаҳрида ҳам намойишчилар коментдантлик соатини писанд қилишмагани ҳақида хабарлар келмоқда. Қирол Гянендрага қарши, ҳамда демократик ҳукуматга қайтишни талаб қилиб икки ҳафтадирки давом этаётган намойишларда камида 8 киши нобуд бўлди, юзлаб одам жароҳат олди Қирол мамлакатда кўп йиллардан бери давом этаётган маолар исёни билан курашни демократик ҳукумат эплолмагани бахонасида 2005 йил февралида мутлақо монархия тизимини ўрнатган эди.
XS
SM
MD
LG