Линклар

logo-print

Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси "Манас" ҳаво базасидан фойдаланиш шартлари бўйича Бишкек ҳукумати билан яқин фурсатда келишувга эришилишини билдирди.


Элчихона расмийси Азамат Абабакиров бу ҳақда маълум қилар экан, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ҳар икки давлат манфаатида эканини таъкидлади.
"Биз Қирғиз расмийлари билан Бишкек яқинидаги "Манас" ҳаво базасидан фойдаланишни давом эттириш борасида яқин фурсатда келишувга эришилишини хоҳлаймиз. Террорчиларни минтақадан йўқотиш ҳам Қирғизистон ҳам Қўшма Штатлар манчаатига мос келади", - деди элчихона расмийси.
АҚШ элчихонасининг бу баёноти Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиевнинг Америка ҳарбий базаси ёпилиши мумкинлиги борасидаги кечаги чиқишига жавобан айтилди. Бакиев АҚШ томонидан база ижараси учун тўланаётган икки миллион доллар етарли эмас, демоқда. У ўтган йил Америка қўшинлари Афғонистондаги фаолиятини тугатмагунча Қирғизистонда қолишлари мумкин, деб Вашингтонни ишонтирганди. Қўшма Штатлар Қирғизистоннинг "Манас" ҳаво базасидан 2001 йилдан бери Афғонистондаги қўшинларига кўмак сифатида фойдаланиб келмоқда. Ҳозир у ерда мингга яқин Америка ҳарбийси ҳамда ҳарбий учқичлар жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG