Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлиги Гуантанамо базасида сақланаётган махбуслар ҳақидаги шахсий маълумотларни илк бора эълон этди.


558 махбус номи ва уларнинг қайси миллат вакили эканига оид маълумотлар Пентагон веб-сайтига қўйилди. Аввалроқ Ассошиэйтед-пресс ахборот агентлиги бу ҳақдаги маълумотлар ошкор этилиши талаби билан маҳкамага арз қилган эди. Куба оролидаги Гуантанамо ҳарбий базасида америкалик ҳарбийлар тарафидан дунёнинг турли нуқталарида террорчиликда гумон этиб қўлга олинган махбуслар сақланади. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу қамоқхонани ёпиш талаби билан бир неча бор Вашингтон ҳукуматига мурожаат этишган.
XS
SM
MD
LG