Линклар

logo-print

Хитой президенти Ху Цзин Тао бугун АҚШ раҳбари Жорж Буш билан учрашиш учун Оқ уйга ташриф буюрди.


Буш хитойлик ҳамкасбини ташриф билан қутлар экан, халқаро хавфсизликни таъминлашда ҳар икки давлат стратегик манфаатлари бир бирига мос келишини қайд этди. Шунингдек, Оқ уй раҳбари ўз чиқишида Хитойни Эрон ва Шимолий Кореянинг ядровий дастурлари билан боғлиқ муаммони бартараф этишда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
"Фаровонлик хавфсизлик таъминланиши билан боғлиқ. Шу боис АҚШ ва Хитой ҳар икки давлат халқлари хавфсизлигини таъминлаш борасида умумий стратегик манфаатга эга. Биз Эроннинг ядровий амбициялари, Дарфурдаги геноцид, террорчи-экстремистларнинг оммавий қирғин қуролларини тарқатиши каби глобал тахдидларга қарши ҳамкорликни кучайтиришимиз керак", - деди АҚШ президенти Жорж Буш.
Ўз навбатида Хитой раҳбари Ху Цзин Тао унинг давлати Шимолий Корея ҳамда Эрон масаласи дипломатик ҳал этилишига умид қилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG