Линклар

Ўзбекистоннинг мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси кенгаши 2007 йилда бўладиган президентлик сайловларига Муҳаммад Солиҳ номзодини илгари сурган.


Бу ҳақда партия бош котиби Отаназар Орипов маълум қилди.
Муҳаммад Солиҳ 1991 йилги президентлик сайловларида Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Ислом Каримов билан бирга номзод сифатида қатнашган эди. Кейинчалик Солиҳ ҳукуматнинг тазйиқлари ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. У 1993 йилдан буён мухожиратда яшамоқда. Ҳозирги ўзбек қонунлари президентликка номзод бўлиш учун камида 10 йил узлуксиз мамлакат ичкарисида бўлишликни тақазо этади. Бунақа вазиятда Муҳаммад Солиҳнинг қандай қилиб сайловларда номзод сифатида қатнашиши ҳақида "Эрк" партиясидан ҳозирча изоҳ бўлмади. Аввалроқ "Озодлик" радиосига берган интервьюсида жаноб Солиҳ номзод ким бўлишидан қатъий назар "Эрк" партиясидан кимнингдир сайловда қатнашиши муҳим эканини айтган эди.
XS
SM
MD
LG