Линклар

Ўтган йил жаҳоннинг 22 давлатида икки мингдан зиёд одам қатл этилган.


Бу ҳақда Халқаро Амнистия ташкилоти ўзининг янгги ҳисоботида маълум қилди. Унга кўра, биргина Хитойда ўтган 1700 одам қатл этилган. Хитойдан кейин қатл этишлар сони бўйича Эрон туради. Ўтган йил Эронда қатл этиш билан боғлиқ 94 холат қайд этилган. Саудия Арабистони ҳисоботда 86та қатл этиш холати билан учинчи ўринни эгаллаган. АҚШ да эса ўтган йил 60 одамга белгиланган ўлим жазози ижро этилган. Халқаро Амнистия ҳисоботига кўра, ўтган йил қатл этишлар умумий сони ундан аввалги йилдаги рақамга қараганда сезиларли пасайган. Бу айрим давлатларда ўлим жазоси бекор этилиши билан боғлиқ экани айтилади ҳисоботда. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2008 йилдан эътиборан ўлим жазосига қарши мораторий эълон қилишини айтган. Аммо Халқаро Амнистия ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ҳозирданоқ буни эълон қилишга чақирмоқда.
"Ўтган йили бу давлатда бир одам қатл этилгани бизга маълум. Ўзбекистон 2008 йилдан бошлаб ўлим жазосига мораторий эълон қилишини маълум қилган. Биз буни олқишлаймиз, лекин бунинг учун нега икки йил кутиш кераклигига ҳайронмиз. Биз Ўзбекистон ҳукуматини ҳозирдан ўлим жазосига мораторий белигалашга чақирамиз", - деди Халқаро Амнистия вакили ва ҳисобот муаллифи Пиерс Баннистер.
XS
SM
MD
LG