Линклар

Бирлашган Ирок алянси – яъни Ироқ шиалари сиëсий иттифоқи етакчилари Ироқ бош вазирлигига кимни номзод қилиб кўрсатсак¸ деган саволни мухокама қилишмоқда.


Ироқ муваққат ҳукумати раҳбари Иброҳим Ал Жаъфарий агар шиа алянси талаб қиладиган бўлса зудлик билан лавозимдан кетишини айтди.
"Алянсдаги биродарларимиз номзодим борасидаги баҳслардан мени воқиф қилишди. Менинг бу жараëнга таъсирим йўқлиги ҳаммага аëн. Улар қабул қилган қарорга мен бўйсунаман".
Ал Жаъфарий номзодига курдлар ва суннийлар батамом қарши чиқишди.
Праламент мажлиси шанба кунга кўчирилди.
Орадаги бир кун ичида тарафлар номзод масаласидаги келишмовчиликка барҳам беришмоқчи.
XS
SM
MD
LG