Линклар

Хитой раҳбари Ҳу Цзин Таонинг АҚШга сафари якунига етди.


Ху Цзин Тао бугун Йел университетида маъруза қилди. Кеча Вашингтонда Хитой раҳбари АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашган эди.
Хитой раҳбари Ху Цзин Тао гапиради:
"Хитой ва АҚШнинг стратегик манфаатлари умумийдир деган фикрни ҳар икки давлат мақуллайди.
Икки давлат ўртасидаги яҳши муносабатлар нафақат бу икки халққ учун¸ балки Осиë-Тинч океан ҳавзасида ва бутун дунëдаги барқарорлик ҳамда тараққиëт йўлида буюк аҳамият касб қилади".

Айни пайтда икки тарафнинг Эрон муаммосига ëндашуви турлилигича қолмоқда.
Расмий Вашингтонга кўра агар Эрон уранни тўйинтириш жараëнини тўхтатмаса унга қарши жазо тадбирлари қўлланилади.
Расмий Пекин эса муаммони дипломатик воситалар билан ечиш керак деган фикрда собит.
XS
SM
MD
LG