Линклар

21 апрел куни кечқурун кучли зилзила рўй берган Россиянинг Узоқ Шарқ минтақада бир неча юз одам хавфсиз жойларга кўчирилди.


Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги эвакуация қилинган аҳолига озиқ-овқат, дори-дармон ва керакли анжомлар билан таъминламоқда. Айтилишича, Коряк минтақасида рўй берган зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,7 баллни ташкил этган. Табиий офат оқибати минтақада турар жой биноларига жиддий зарар етган, телефон алоқаси узилган, элликка яқин одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG