Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакатдаги зўравонликлар учун хорижликларни айблади.


Шанба куни Бодғис вилоятига сафар қилган Карзай жанггари ва исёнчиларни пул ва қурол билан хорижликлар таъминлаётганини айтди. Карзай сўнгги ойларда мамлакатда отишмалар тез-тез содир бўлаётгани учун афғонистонликлар масъул эмас, деди. Айни пайтда, шанба куни Балх вилоятида иккита портлаш содир этилди. Оқибатда вилоятдаги таниқли сиёсатчи яшайдиган уйга жиддий шикаст етди.
XS
SM
MD
LG