Линклар

Эроннинг Халқаро Атом энергияси агентлигидаги вакили ўз мамлакати Россия билан бирга уранни бойитиш таклифини кўраётганини билдирди.


Россия расмийлари билан сўзлашув олиб бориш учун Москвага борган Али Ашғар Султонийнинг шанба куни маълум қилишича, Эрон ва Россия бу таклиф юзасидан келишувга эришган. Бироқ келишув бандлари ишлаб чиқилмоқда. Султоний уранни бойитиш бўйича икки мамлакат ўртасида қўшма корхона ташкил этилиши ёки ташкил этилмаслигини маълум қилмади. Султонийга кўра, Бушехрда Россия қураётганидан ташқари Эрон келаси ойда яна иккита янги атом станцияси қурилиши учун тендер эълон қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG