Линклар

Непал пойтахти Катмандуда полиция кучлари подшо Гянендра бошқарувига қарши 14 кундан бери намойиш ўтказаётган фуқароларни ўққа тутди.


Гувоҳлар ва шифокорларга кўра, аксарияти ўқдан яраланган ўнлаб фуқаро касалхонага ётқизилган. Катмандуда коммендантлик соати жорий этилганига қарамай, мамлакатни подшо бошқаришига қарши бўлган ўн минглаб фуқаро пойтахтда уюштирилган норозилик намойишида қатнашди.
Мухолифат раҳбарлари подшо Гянендранинг кўп партиявий демократияни қайта тиклаш ва Бош вазир лавозимига мухолифат номзодини кўрсатиш ҳақидаги таклифни рад этди.
XS
SM
MD
LG