Линклар

logo-print

Ироқ парламенти янги ҳукуматининг юқори лавозимларига расмийлар сайлади.


Жалол Талабани иккинчи муддатга Ироқ президенти этиб сайланди. Шундан сўнг, у шиа сиёсатчиси Жавад ал-Маликидан янги ҳукуматга бошчилик қилишни сўради. Энди Ал-Малики 30 кун ичида янги ҳукумат рўйхатини парламент тасдиғига тақдим этиши керак бўлади.
Шунингдек, Ироқ парламенти аъзолари сунний араб сиёсатчиси Маҳмуд ал-Машхаданини парламент раиси этиб сайлади. Унинг ўринбосари лавозимига курд сиёсатчиси сайланди. Янги миллий бирлик ҳукумати Ироқни исёнлар ва мазҳабий уруш ботқоғидан олиб чиқишига умид билдирилмоқда. Парламент йиғилиши давомида ҳукуматнинг яна бир нечта аъзолари сайланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG