Линклар

Москва шаҳар прокуратураси Москва Бошқарув университети талабаси Ваган Абрамянцнинг метро вагонида ўлдирилиши юзасидан жиноий иш қўзғади.


Терговчилар шанба куни амалга оширилган қотиллик юзасидан суриштирув ўтказар экан, жиноят замирида миллий адоват ётган бўлиши мумкинлигини ҳам назардан соқит қилмаяпти.
Ҳужум қилганлардан бири, сочи тақир қирилган, уст-боши қоп-қора шахс 17 яшар армани талабага бир неча марта урган ва натижада талаба нобуд бўлган.
Россиялик арманилар уюшмаси етакчиси ва Жаҳон арманилари конгресси президенти Ара Абрамян бундай жиноятларнинг кўпаявериши ҳокимиятва жамоатчиликнинг миллатчилик кўринишларига бефарқ қараётгани оқибатидир, деди.
XS
SM
MD
LG