Линклар

Бугун Фатх ҳаракати жанггарилари Ғазо шаҳрида ҳужум уюштириб, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносини ишғол қилишга ҳаракат қилди.


Хамаснинг хавфсизлик хизмати аскарлари билан бўлган отишмада камида уч киши яраланди.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида эса, Фатхнинг қуролли тарафдорлари шаҳар маъмурияти биносига ёриб кириб, ҳокимни ва бошқа ходимларни бинони ташлаб чиқишга мажбур қилди.
Айни пайтда Фаластин Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Заҳар Хамас гуруҳи тузган ҳукумат ва Фатх ҳаракати ўртасидаги зиддиятларни тинч ҳал қилиш учун Қоҳирада уюштирилган музокараларда томонларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этаётгани тўғрисида баёнот берди.
Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос эса, ўзи етакчилик қилаётган Фатх ҳаракатининг бугунга режалаштирилган намойишини Хамас тарафдорлари билан тўқнашувлар чиқиб кетишининг олдини олиш учун бекор қилди.
XS
SM
MD
LG