Линклар

Бугун эрталаб Бағдодда минометдан ўт очилиб, Ироқ Мудофаа вазирлиги биноси олдида 6 киши нобуд бўлди.


Умуман, сўнгги хабарларга қараганда, бугун Ироқ бўйлаб 20 киши нобуд бўлди.
Мазкур воқеалар арафасида президент Жалол Талабаний шиалар вакили Жавод Маликийга 30 кун ичида миллий муроса ҳукуматини тузиш вазифасини топширди. Маликий номзодини суннийлар вакиллари ҳам, курдлар вакиллари ҳам қўллаб-қувватлади.
Маликий ҳукуматнинг хавфсизлик кучлари таркибига мамлакатдаги қуролли гуруҳларни ҳам киритиш кераклигини таъкидлади.
- Қурол фақат ҳукуматда бўлиши керак. Демократияни ҳимоялаш мақсадида барча қуролли гуруҳларни Ироқ Қуролли кучларига қўшиш тўғрисидаги қонун бор. Ўшандай қуролли гуруҳлардан 11 таси мазкур қонунда санаб ўтилган, - деди Жавод Маликий.
XS
SM
MD
LG