Линклар

logo-print

Непалдаги оммавий норозиликлар бугун ҳам давом этди.


Намойиш полиция томонидан тарқатилаётган пайтда 20 дан зиёд киши жароҳат олди.
Мамлакатдаги мухолифатчи кучлар 18 кундан буён Конституцияга Непал қиролининг ваколатларини чекловчи ўзгартишлар киритилишини талаб қилмоқда.
Якшанба куни пойтахт Катмандуда полициянинг намойишчиларга қарата резина ўқ отгани оқибатида камида уч киши жароҳат олди.
Шанба куни эса, намойишчилар билан полиция ўртасида юз берган тўқнашув пайтида бир неча ўн киши яраланган эди.
Бир кун аввал Непал қироли Гьянендра кўп партиявийлик тизими қайта тикланишини эълон қилган ва сиёсий партияларни бош вазирликка янги номзод кўрсатишга чақирган эди.
Мухолифат қирол таклиф қилаётган ислоҳотларни етарли эмас, деб ҳисобламоқда.
XS
SM
MD
LG