Линклар

Ал-Жазира телеканали бугун Усама бин Ладинга тегишли, деб тахмин қилинаётган аудиоёзувни эфирга чиқарди.


Унда "Ал-Қаида" етакчиси Хамас томонидан тузилган ҳукуматни молиялашнинг тўхтатиб қўйилиши "Ғарбнинг исломга қарши "салб юриши"нинг яна бир исботидир", деган.
Ғарбнинг бундай сиёсати ифодаси сифатида Усама бин Ладин Ироқ ва Суданнинг Дарфур вилоятидаги вазиятни келтиради.
Усама бин Ладинники деб тахмин қилинган аудиоёзувларнинг энг охиргиси жорий йилнинг январида эфирга узатилган эди. Унда Ладиннинг овозига ўхшаган овоз соҳиби янги ҳужумларни амалга оширамиз, деб АҚШга таҳдид қилган ва айни пайтда ярашиш учун шартларни таклиф қилган эди.
Аудиоёзувларнинг чиндан ҳам Ладинники эканлигини исботлаш имконсиздир.
XS
SM
MD
LG