Линклар

АҚШ разведкаси якшанба куни "Ал-Жазира" телеканали эфирга узатган аудио ёзувлардаги овоз ҳақиқатан Усама бин Ладенники деб ҳисобламоқда.


Оқ уй матбуот вакили Скот МакЛеланнинг айтишича, Ал-Қоиада етакчиси Бин Ладен ҳали ҳам қочиб юрибди ва у кучли босим остидадир. Кеча Ал-Жазира телеканали эълон этган аудиомурожаатда овоз эгаси Суданнинг Дарфур митақасида юзага келган танлик ва Ҳамас етакчилигидаги Фаластин ҳукуматининг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши Ғарб Исломга қарши уруш олиб бораётганидан нишона эканини айтган.
"Бу урушга нафақат муаян давлатлар, балки шу давлатларнинг халқлари ҳам бирдек жавобгар", - дея мурожаат қилади Усама бин Ладен экани айтилган овоз эгаси.
Айни пайтда Усама бин Ладеннинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Покистон Ички ишлар вазири Офтобхон Шерпао унинг давлати бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди. Ал Қоида раҳбари Покистоннинг оқ соқоллар назоратидаги Вазиристон тоғли худудларида яширингани таҳмин қилинаётган эди.
Агар "Ал Жазира" эълон этган овоз ҳақиқатан Усама бин Ладенники бўлса, бу унинг январ ойидан бунги илк аудиомурожаати бўлади. Сўнгги бор Бин Ладен уч ой аввал Ғарб давлатларига пўпса қилган эди.
XS
SM
MD
LG