Линклар

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев бугун Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди.


Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқаларига содиқ қолаётганликларини айтишди.
"Биз ҳамкорликнинг кўпгина фаол соҳалари, жумладан энергетика, машинасозлик ва енгил саноат соҳаларини ривожлантиришга келишиб олдик", - деди Россия президенти Путин учрашув сўнггида.
Қурманбек Бакиев Қирғизистон президенти бўлганидан бери илк марта расмий ташриф билан Россияга сафар қилаётир.
Бугун Путин билан учрашувдан сўнг жаноб Бакиев икки давлат ўртасида алоқалар янада фаоллашишига умид билдирди.
"Ўтган йил Россия ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-сотиқ мисли кўрилмаган даражага етди. Аминманки, келаси бир-икки йил ичида бу кўрсаткични янада орттирамиз", - деди Қирғизистон раҳбари Қурмонбек Бакиев.
XS
SM
MD
LG