Линклар

Қирғизистонда собиқ президент Аскар Акаеванинг қизи Бермет Акаева китоби тақдимоти бўлди.


Акаеванинг Россияда чоп этилган "Қораният гуллари" номли китоби Қирғизистондаги ўтган йилги атр гул инқилоби ҳақидадир. Ушбу инқилоб Қирғизистонда Аскар Акаев президентлигига нуқта қўйди. Акаевнинг ўзи бу воқеани ҳукумати тўнтариши деб айтаган. Бугунги тақдимот маросимида собиқ президентнинг қизи Бермет Акаева душанба куни хибсга олиниши тафсилотларини ҳам гапириб берди.
"Терговчилар мендан отамга оид, оиламизга оид жиноят иши бўйича сўрашди. Лекин мен қонун доирасида уларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортдим", - деди Бермет Акаева.
Қирғизистон собиқ президентига коррупция ва давлат мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ бир қанча модда бўйича жиноят иши очилган.
XS
SM
MD
LG