Линклар

logo-print

Туркманистоннинг собиқ бош прокурори Қурбондурди Отажонова жамоатчиликка очиқ тарзда пора олганига иқрор бўлди ва бунинг учун президент Сапармурат Ниёзовдан кечирим сўради.


Отажоновага йирик миқдорда пора олганлик ва давлат мулкини ўмарганлик айблари қўйилган. Жумладан, айбномада собиқ прокурор ҳизмат вазифасини бажараётиб, 25 та автомобил, 36та ховли, 2000 бош қорамолни ўз фойдасига ўзлаштиргани ҳақда айтилади. Кеча туркман телевидениеси собиқ прокурор президентдан кечирим сўрашини намоиш этди.
Туркманистон президенти Сапармурат Ниёзов собиқ прокурордан бу ҳақда нима дейсан, қаттиқроқ гапир, деб сўрар экан, Отажонова ҳаммасини бўйнимга оламан ва кечиришингизни сўрайман буюк сардор.
"Уч қизим бор. Ўғлим йўқ. Бир қошиқ қонимдан кечинг", - деб айтди.
58 ёшида бўлган Қурбондурди Отажонова шу бошларида соғлиги ёмонлашгани сабаб бош поркурорлик вазифасини тарк этганини билдирган эди. У 1997 йилдан бери бу лавозимда ишлади ва Ниёзов мухолифларини тақиб этишда шижоат кўрсатиб, аҳоли орасида "темир хотин" номини олди.
XS
SM
MD
LG