Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний агар БМТ Хавфсизлик Кенгаши унинг давлатига қарши санкция қўллайдиган бўлса, Теҳрон Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан чиқишини билдирди.


Хавфсизлик Кенгаши Эронга санкция қўллаш масаласини жума куни кўриб чиқиши кутилмоқда. АҚШ Давлат Котиби Эроннинг Халқаро атом энергияси билан алоқаларни узиши унинг изоляциялашувини яна кучайтиради, деб айтди. Россия ва Хитой Эрон масаласининг дипломатик йўл билан ҳал этилишига умид билдирмоқда.
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод кечаги чиқишида Эроннинг ядровий дастури шаффоф экани ва тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлаган эди.
Айни пайтда Эрон Олий руҳонийси Оятулло Али Хуманаи Теҳрон ўзи эга бўлган ядровий технологияларни бошқа давлатлар билан баҳам кўришга тайёрлигини айтди.
XS
SM
MD
LG