Линклар

Миср полицияси кечаги портлашар юзасидан 10 одам қўлга олингани ва сўроқ қилинаётганини маълум қилди.


Қизил денгиз соҳилидаги Мисрнинг Даҳаб дам олиш масканида кеча содир этилган учта портлаш оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг аксари мисрликлар. Улар орасида Россия, Швейцария, Гермениялик бўлган чет эл фуқаролари ҳам бор. АҚШ Президенти Жорж Буш ушбу портлашларни "жирканч амалиёт" деб атади. Шунингдек, портлашларни Фаластиннинг янги ҳукумати ҳам қоралади.
"Фаластин ҳукумати айрим мисрликлар ҳамда сайёҳларнинг ўлимига сабаб бўлган ушбу жиноятни қоралайди. Биз бегуноҳ инсонларни ўлдиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга қаршимиз", - деб билдирди Фаластин маъмурияти матбуот вакили Сами Абу Зуҳри.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот портлашларга жавобгарликни зиммасига олмаган.
XS
SM
MD
LG