Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев агар мухолифат тарафдорлари режалаган намойиш қатнашчилари ҳукумат идораларига ҳужум қилса, уларга қарши куч ишлатилиши ҳақида огоҳлантирди.


Президент Бакиев сайлов кампанияси пайтида сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берган. Мухолиф партиялари ва бошқа ноҳукумат ташкилотлар Бакиев ўз ваъдасини бажариши учун унга босимни кучайтириш мақсадида 29 апрелдан бошлаб бир неча кунлик намойиш ўтказишни режалаган.
Сўнгги воқеалар муносабати билан Бишкекдаги АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотда намойишлар пайтида зўравонликлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар борлигидан ташвиш билдирган. Айни пайтда, элчихона тарафларни куч ишлатмасликка чақирган.
XS
SM
MD
LG