Линклар

logo-print

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШга сафарини бошлади.


Вашингтондаги Ҳорижий алоқалар кенгашида сўзлаган Алиев ўз мамлакатидаги демократия минтақадаги бошқа давлатлардагидан ортда эмаслигини айтди.
Айни пайтда, президент Алиев Озарбайжонда демократик ташкилотларни ривожлантириш кераклигини тан олди. Озарбайжон раҳбари АҚШ президент Жорж Буш билан учрашади. Музокара чоғида асосий эътиборнинг Эрон, энергетика, Тоғли Қорабоғ можароси, Кавказ минтақасидаги хавфсизлик каби масалаларга қаратилиши кутилмоқда. Айни пайтда, Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Жорж Бушни учрашув чоғида Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи билан боғлиқ масалани ҳам кўтаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG